<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Раббим қўлланг, гуноҳкор
 Бандангизман, дилозор.
 Ҳоли кундан кун афгор
 Вайрона Масиҳийман.

[V2]
 Не хатолар ўтдиким
 Қайғу алам ютдим жим.
 Дейман ўзимга ўзим:
 &quot;Ҳайрона Масиҳийман&quot;.

[V3]
 Кулолмадим юракдан
 Айрилмадим тилакдан.
 Севги истаб &quot;малак&quot;дан
 Девона Масиҳийман.

[V4]
 Кимдир ҳолимга ҳайрон
 Кимдир айблар пинҳон.
 Кўрсам дили гар вайрон
 Парвона Масиҳийман.

[V5]
 Раббано беринг шифо
 Руҳингиз-ла нур-зиё.
 Отамдир танҳо Худо
 Шоҳона Масиҳийман.

[V6]
 Келинг Раббим, Масиҳим
 Ташна қалбим, Масиҳим.
 Нажоткорим Сизсиз мен
 Мастона Масиҳийман.</lyrics>
<title>Шоҳона Масиҳийман</title>
<author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>